Ривожланаётган аёллар майдони
By Qizil Pomada
"А club" - бу
"QIZIL POMADA” аёллар ўқув платформаси қошида очилган янги йўналиш. Унинг асосий миссияси - Ўзбекистон аёллари учун илҳом ва ривожланиш атмосферасини яратиш. Биз аёлларни бирлаштириш, уларнинг шахсий ва касбий ўсишига ёрдам бериш, потенциалларини очиш ҳамда жамиятда ўз ўрнини топишига кўмаклашишни мақсад қилдик.

Семинарларимиз орқали таниқли спикерлар билим ва тажрибасини баҳам кўриб, аёлларни янада кучли, онгли ва ўз имкониятларига ишонган шахсларга айланишига хизмат қилади. “A CLUB” – имкониятлар, қадриятлар ва аёллар бирдамлиги ҳақида.
A-CLUB нинг асосий мақсади:
04
03
02
01
Аёллар Ўзбекистон шаҳарлари бўйлаб саёҳат қилишини даъват этиш
Муваффақиятли ва онгли аёллар жамоасини ташкил этиш
Ҳар бир аёл ўзини эркин, ўзига ишонган, бахтли ҳис қилиши учун муҳит шакллантириш
Аёлларнинг шахсий ва профессионал ўсиши учун майдон яратиш
“A-CLUB” ГА ҚАНДАЙ ҚЎШИЛИШ МУМКИН?
"А club"
by "Qizil Pomada"
"Дунёда кучли аëллар жуда кўп. Бизнинг ҳақиқий кучимизнинг сири шундаки, биз нафақат ўзимизни ривожлантирамиз, балки бошқа аëлларга ҳам йўл кўрсатиш ва уларни қўллаб-қувватлашга қодирмиз.

Ўзбекистонда аëллар учун ривожланиш, илҳом ва бирдамлик маконини яратишни ният қилиб, “A CLUB” га асос солдик. Бу шунчаки клуб эмас – аëллар атмосфераси, бир-бирини тушуниш, қўллаб-қувватлаш ва ривожланиш майдони.

“A CLUB” ҳар бир аëлга янги имконият эшигини очади. Аёллар бу ерда ўзининг янги қирраларини кашф этади, янги билимлар ва мотивация олади, ҳамфикр аëллар билан танишиб, энергия алмашади, оилада севимли аëл ва бахтли она бўлишни янада чуқурроқ ҳис қилади, ҳаëтида янги босқичга кўтарилади.

Мен ишонаман, ҳар бир аëл бошқа аëлдан илҳом ва энергия олади. Биргаликда ривожланиб, бир-бирини қўллаб-қувватлаб, жамиятда ўзига ишонган аëллар сафини кенгайишига сабабчи бўлади."
Клуб асосчиси
Халкаро тоифадаги журналист, продюсер, психолог, Life-coach. Минглаб аёлларни ўзгартирган “QIZIL POMADA” онлайн курслар платформасининг асосчиси.
Амира Рашидова
“A-CLUB” сиз учун ҳақиқий трансформация майдонига айланади
“A-CLUB” – бу шунчаки клуб эмас, бу аёлларнинг янги ҳаёт босқичига олиб чиқувчи майдон! Амира Рашидова бошчилигида “QIZIL POMADA” қошида янги, аёлларни бирлаштирувчи оффлайн тадбирлар ташкил этувчи лойиҳа бу.

Биз аёлларга ўз салоҳиятини очиш, ўз имкониятларини кенгайтириш ва ҳаётларини ўзгартириш йўлида илҳом бериш учун ушбу “A-CLUB” ни ташкил этдик.
Клуб резидентларига турли мавзуда оффлайн учрашувлар, махсус тренинглар, ёпиқ клуб тадбирлари ва кучли спикерлардан бевосита тажриба олиш имконияти берилади.
“A-CLUB” аъзоси бўлиш орқали янги доира, янги имкониятлар ва ҳақиқий ўзгаришларга тайёр туринг.
“A-CLUB” РАСМИЙ АЪЗОСИ БЎЛИНГ
БИЗ БИЛАН ИЛҲОМЛАНИНГ!
ОФФЛАЙН СЕМИНАРЛАРДА ҚАТНАШИНГ
Сизнинг шаҳарингиздаги семинарда иштирок этиб, ҳаётингизда янги ўзгаришлар қилишни бошланг! Қолаверса, бошқа вилоятда истиқомат қилсангиз, сизда бошқа шаҳардаги семинарда иштирок этиш имконияти бор.
БИРГАМИЗ.
БИЗ БУ ЕРДА...
Ўзбекистон бўйлаб семинарлар турнеси
Бўлиб ўтди
Бухоро, 18-апрель
Спикерлар: Амира Рашидова, Паризода Кураҳмедова, Умида Агзамова, Мақсуда Умрзакова
“Аёллар учун бахт формуласи:шахсий ривож, муносабат ва ўзига бўлган ишонч”
Батафсил
Бўлиб ўтди
Урганч, 12-апрель
Спикерлар: Амира Рашидова, Паризода Кураҳмедова, Умида Агзамова
“Энергияси миллиард аёл: бахтли, жозибадор ва ўзига ишонган аёл йўли”
Батафсил
Бўлиб ўтди
Нукус, 11-апрель
Спикерлар: Амира Рашидова, Паризода Кураҳмедова, Азиза Исмаилова, Зебо Салиджанова, Умида Агзамова
“Менинг ҳақиқий қийматим: Мен қандай аëлман?”
Батафсил
Изоҳлар
copyright ©МЧЖ "Qizil pomada" 2025
Loading 0%