“MEN ICONA” party:
“A CLUB” очилиш маросими. Энди клубимизнинг нафақат бир қисми, балки муҳим инсонисиз! Биз сизни танладик, демак, сиз биз учун қадрлисиз. Бу оқшом бир-биримиз билан танишамиз ва бир умрлик қалбдош яқинларга айланамиз. Тилла, бордо, қора, оқ ранглардаги энг чиройли образингизда ташриф буюриб, “Мен иконаман” дейсиз ва буни кўрсатасиз. Бу оқшомда миллиардлаб энергия алмашинуви содир бўлади, ўзингизни “КЕРАКЛИ ЖОЙДАМАН!”, деб ҳис қиласиз. Бу кечани сиз узоқ йиллар эслаб юрасиз, чунки у сизга коинотчалик эмоция ва энергия беради.
Август
“milliy retro party”
Сентябрь
Эски сандиқларни очиш вақти келди. Бувимиз, онамизнинг сарпосидаги энг ноодатий ва қадимий либосларни оламиз ва креатив образимизни яратамиз, бу оқшом биз 70-80-йилларга шўнғиймиз. Атласлар борми, ноодатий билагузуклару, сирғалар борми, ҳаммасини чиқарамиз ва замонавий образга мослаштирамиз. Биргаликда ҳаётимиздаги энг креатив ва унутилмас куз келганини нишонлаймиз.
“Bollywood party”
Бу кечада биз Ҳиндистонга шўнғиймиз! Болливуд фильмлари қаҳрамонлари ролида ўзимизни оқшом қироличаларидек ҳис қиламиз, ҳинд образида порлаймиз ва саҳнани ёндирамиз! Энг зўр образларни эса мақтаб-мақтаб эътироф этамиз!
Октябрь
“1001 кеча” оқшоми
Ноябрь
Арабча кечага тайёрмисиз? Сеҳр, ҳиссиёт, нафислик ва сирли аёлликни ҳис қиламиз. Креатив образларда шарқона эртакларни жонлантирамиз. “Вуаль рақси” мастер-класси, “Белли денс” флешмоби, “Сеҳрли чироқ” ўйинини ўйнаймиз, “Меҳрли тилак” ритуалини ўтказамиз.
“Оскар” олишга тайёрсиз, тўғрими? Ахир бу оқшом ҳар бир аёл ўз Оскарига эга бўлади. Балки сизнинг ичингизда Мерлин Монро, Одри, Мадоннадан кучлироқ актриса яшаётгандир?
Уни намоён қилиш вақти декабрьда “A CLUB”да бўлади. Бу кеча сиз қизил йўлакдан ўтасиз, фотосессия чироқлари марказида юлдуз бўлиб порлайсиз. Кечки либослар, қўлқоплар, шлейфли кўйлаклар, тўлқинли сочлару қизил помадалар сизга ярашади, бу аниқ. Биз бу оқшомда йилга якун ясаймиз ва 2026 йилни ёрқин эмоциялар билан, чиройли орзулар ва аниқ мақсадлар билан кутиб олишга тайёр бўламиз. Бу оқшом 2026 йилга масштабли старт бўлади! “A CLUB” Оскарини эса қайси номинацияда оламан деб ўйлайсиз? “Йилнинг энергияси”, “Гўзаллик эталони”, “Миллиардер хоним” ёки бошқасими? Декабрьда кўрамиз!
"Hollywood dreams" оқшоми
Декабрь
“Гейшалар оқшоми”
нварь
Я
Ҳеч умрингизда бир марта бўлса ҳам япон кимоносини кийганмисиз? Японча чой маросимида қатнашишга нима дейсиз? Япончасига мазза қилишга тайёр туринг! Гейша образи сизга аниқ ярашади. Бу оқшом биз япончасига мазза қиламиз. Япониянинг бир бўлагини Тошкентда яратамиз. Кимоно ва японча елпиғичларни тайёрлаб қўйинг, сиз бу кечанинг энг гўзал гейшаси бўлишингиз керак.
ДИҚҚАТ!
*Жонли учрашувлар учун қўшимча тўловлар, клуб резидентлиги суммасига киритилмаган.

*Ушбу тадбирларда қатнашиш ихтиёрий.

*Клуб резиденти бўлмаганлар жонли учрашувларимизга кира олмайди.

*2026 йил февраль-июль программаси 2025 йил декабрьда тақдим этилади.
A-CLUB
КЛУБГА
БИЛЕТИНГИЗНИ
ЎНГГА
ТОРТИНГ! →
copyright ©МЧЖ "Qizil pomada" 2025