дастури
"A club" ОНЛАЙН
A - MEETING
Сиз учун ўз соҳасида лидер бўлган, муваффақиятли инсонларни “A CLUB” MEETING га таклиф қиламан. Улар сизга фойдали бўладиган билим ва тажриба беришади. Ўзим ҳурмат қилган ва ютуқлари билан бошқаларни ҳайратланадиган бизнес эгалари ва экспертлар билан ZOOM учрашув ўтказаман.

Улар билан бизнесни масштаблаштириш, даромадни ошириш, жамоани тўғри тузиш, соғлиқ, фазандлар тарбияси, оилавий муносабатлар, шахс трансформацияси каби сизни қизиқтирган мавзуларда суҳбатлар ўтказамиз. Сиз ҳам ушбу суҳбатда қатнашиб, ўзингизни қизиқтирган саволларни берасиз ва шу орқали суҳбатни янада мазмунли ва фойдали бўлишига ҳисса қўшасиз.

*Бу рубрика онлайн форматда бўлиб, ҳар 10 кунда бир ўтказилади
A - NETWORKING
Мен бир нарсани аниқ биламан: бу клубга ташриф буюрган ҳар бир қиз ўз тарихига эга. Ҳар бир қизнинг бошқаларга гапириб берадиган гапи, кимгадир мотивация бўладиган тажрибаси бор. Клубда бизнеси ва босиб ўтган йўли бўйича бошқаларга тавсия бериши мумкин бўлган қизлар талайгина бўлади. Шу учун ҳам “A CLUB”да бўлган аёлларни бир-бири билан таништиришни мақсад қилдим.

Биз доимий онлайн тарзда клуб иштирокчилари ичидан 3-5 тасини саралаб ҳар гал уларни бошқаларга кўрсатамиз ва шу орқали нетворкингни кучайтирамиз.

*Бу рубрика 1 ойда 2 марта бўлади, онлайн форматда ўтказилади
A - RADIO
Бу рубрикада мен дунёда ва атрофимизда содир бўлаётган вазиятлар бўйича шахсий қарашимни, каналимизга клуб резидентларидан келган саволлар бўйича ўз фикримни билдираман.

“A - RADIO”да сиз билан онлайн мини эфирлар, суҳбатлар, савол-жавоблар ҳам ўтказилади. Бу онлайн жонли форматда бўлади ва унда ҳамма истовчилар қатнаша олади.

*Бу рубрика ҳафтада бир марта бўлиб ўтади
A - DAILY
Бу рубрика одатда ҳеч қайерда кўрсатилмайдиган менинг шахсий ҳаётим ҳақида. Унда кун инсайтлари, маслаҳатлар, мотивациялар, фарзанд тарбияси, қизиқарли воқеалар, бюти трендлар ва шахсий тавсияларим бўлади.

Фикр алмашадиган ва сирлашадиган нуқтамиз бу. Сизнинг ҳам тавсия ва таклифларингиз мен учун ва бошқа қизларимиз учун ҳам муҳим бўлгани сабаб, уларни бажонидил эшитаман ва бошқа қизларимизга ҳам айнан шу рубрика орқали етказаман.

*Ушбу рубрика ҳар кун онлайн форматда ўтказилади
A - HEALTH
Биласиз, мен ўз соғлиғим ва ташқи кўринишимга ниҳоятда катта аҳамият берадиган аёлларданман. Ва мен аниқ биламан, агар ҳар биримиз ўз танамизни эшитишни, уни ҳурмат қилишни бошласак, биз хасталаниб қаримаймиз. Шу сабабдан бу рубрикани муҳим деб билдим ва бу ерда сизга аёл соғлиғи учун энг актуал, энг янги, энг керакли информация ва билимларни берамиз.

Бунинг учун ўзим ҳурмат қилган, катта тажрибага эга бўлган топ шифокорлар, анти эйдж интегратив экспертларни спикер сифатида таклиф қиламан. Сизнинг доим ёш, гўзал ва соғлом бўлишингизда биргаликда кўмакчи бўламиз.

*Ушбу рубрика онлайн форматда 1 ойда икки марта ўтказилади
A- GUIDE
Бу рубрика сизнинг ривожланишингиз учун шахсий гидингиз бўлади. Ҳар бир аёлга қизиқ бўлган мавзуларни айнан шу ерда батафсил очамиз.

Трендда бўлиш учун бьюти лайф-хаклар, сўнгги технологик гаджетлар, биоҳаккинглар, имидж, стиль, мода уйларининг янгиликлари каби йўналишларда гаплашамиз.

Мисол қилиб айтганда, бу рубрикада экспертлар сифатли ва сизга тўғри келадиган юз, соч парвариши, бюти новинкалар, витаминлар, косметологик муолажалар ҳақида маълумот беришади. Топ брендларнинг коллекциялари, ўзбек дизайнерлари янгиликлари… Энг яхши сервис ва маҳсулотлар қайерда, қандай, неча пул туриши ҳақида маълумот оладиган рубрикангиз бўлади.

*Ушбу рубрика онлайн форматда бир ойда 4 марта ўтказилади
A- CHALLENGE
Аёллар бирор нарсани бошлаганда, агар ёнида қўлловчиси бўлмаса, бир ўзи кўп пайтда бу ишни охиригача етказа олмайди. Зерикишни бошлайди, мотивацияси тушади...

Бу рубрика орқали ҳар ҳафта турли челленджларни амалга оширамиз ва биргаликда қўл ушлашиб, бир-биримизга кайфият бериб, катта натижаларга эришамиз.

*Ушбу рубрика онлайн форматда бир ойда 3 марта ўтказилади
A- RELAX
Аудио медитация ва аффирмациялар рубрикаси. Энергияга тўлиш, куч олиш, ички овозни уйғотиш ва қалбимизни эшитиш имконини берувчи энг роҳатбахш рубрика бу.

*Ушбу рубрика онлайн форматда, бир ойда икки марта амалга оширилади
A- MEDIATEKA
“A CLUB”нинг медиатекасига доступ оласиз. Китоблар, кинофильмлар таҳлили, ижтимоий фильмлар орқали биргаликда дунёқарашимизни ривожлантирамиз ва фикр алмашамиз.

*Ушбу рубрика онлайн форматда, бир ойда 3 марта ўтказилади
copyright ©МЧЖ "Qizil pomada" 2025