офлайн учрашувлари режаси:
"A CLUB" резидентларининг
“A PARTY”
Клубимизда ҳар ой клуб резидентлари учун уюштириладиган махсус кечалар. Амира Рашидова бошчилигида унутилмас, ёрқин ва эмоцияга бой учрашувлар. Бу ерда биз танишамиз, дам оламиз, завқланамиз.

«А CLUB» резидентларининг ўзаро жонли учрашувлари режаси:

“A INSIGHT”
Бу клубимизнинг психологик трансформацион жонли учрашувлари тўплами. Ҳар ой бизнинг клубимизда 6 хил формат ва йўналишда жонли учрашувлар ташкиллаштирилади. Бу учрашувларда қизиқиши бир хил аёллар билан кичкина давраларда енгил атмосферада (нонушта, бизнес ланч, коворкинг марказларида) учрашасиз. Учрашув мавзуси ва йўналишини ўз қизиқишларингиздан келиб чиққан ҳолда танлашингиз мумкин бўлади. Бу қандай йўналишлар?

«А CLUB»нинг жонли форматдаги мастер-класслари

“A HOBBYLAB”
Бу хобби ва қизиқиши бир хил бўлган аёллар давраси. Ҳар бир ривожланган аёлнинг ўз қизиқишлари ва яширин хоҳишлари бор. Кимдир гольф ўйнаб кўргиси келади, яна бошқа аёл бриллиантлар сифатини аниқлайдиган эксперт бўлмоқчи, кимдир эса вокал, актёрлик маҳорати, нутқини ривожлантирмоқчи, яна бошқалар зиплайнда учишни ёки парашютда сакрашни истайди, шунчаки, зўр стилист билан шоппинг қилиб стилини ўзгартириш ҳам ким учундир яширин истак. Бу хоҳишларни амалга ошириш учун вақт, жой, эксперт топиш, шериклар керак. «А CLUB» яширин истакларингизни амалга ошириб беради.

«А CLUB»нинг чет элга саёҳатлари

“A TRAVEL”
Бу аёллар билан Ўзбекистон ва чет элга саёҳат қилиш имкони. Клуб резидентлари бирлашиб, ўзлари учун янги локация ва дунёни очишади. Клубимиз ишонган тревел компания бизга 6 ой ичида турли турларни ташкиллаштириб беради:

• Бухорога вагури егани боришга нима дейсиз?
• Хивага лазги мастер-класси учун борса бўлади
• Истанбулда 3 кунлик шоппинг турга стилист билан бориш мумкин
• Зоминда зиплайн учишга борсангиз бўлади

* Нафталанга соғлиқни тиклаш учун
* Мисрга қизил денгизда дайвинг қилиш учун

Эҳеее, бу рўйхат тугамайди, ишонинг! Муҳими, сиз тайёр бўлсангиз бас. Бу саёҳатлар аёлларни бирлаштириш мақсадида ташкиллаштирилади, улар янги дунёқараши бир хил аёллар билан дунё кезишади ва улар ичида 6 ойда бир марта Амира Рашидова билан ретрит бўлади (ретритга фақат клуб резиденти бўлган аёллар қатнаша олади)
copyright ©МЧЖ "Qizil pomada" 2025