by Qizil Pomada
Ривожланаётган аёллар майдони
"А club" - бу
"QIZIL POMADA” аёллар ўқув платформаси қошида очилган янги йўналиш. Унинг асосий миссияси - Ўзбекистон аёллари учун илҳом ва ривожланиш атмосферасини яратиш. Биз аёлларни бирлаштириш, уларнинг шахсий ва касбий ўсишига ёрдам бериш, потенциалларини очиш ҳамда жамиятда ўз ўрнини топишига кўмаклашишни мақсад қилдик.

Семинарларимиз орқали таниқли спикерлар билим ва тажрибасини баҳам кўриб, аёлларни янада кучли, онгли ва ўз имкониятларига ишонган шахсларга айланишига хизмат қилади. “A CLUB” – имкониятлар, қадриятлар ва аёллар бирдамлиги ҳақида.
A-CLUB нинг асосий мақсади:
04
03
02
01
Аёллар Ўзбекистон шаҳарлари бўйлаб саёҳат қилишини даъват этиш
Муваффақиятли ва онгли аёллар жамоасини ташкил этиш
Ҳар бир аёл ўзини эркин, ўзига ишонган, бахтли ҳис қилиши учун муҳит шакллантириш
Аёлларнинг шахсий ва профессионал ўсиши учун майдон яратиш
500-1000
та аёл ҳар бир шаҳарда
га яқин инстаграмдаги умумий аудитория
3млн
соат спич тайм
50+
25+
спикерлар
аёл иштирокчи
5000+
11
та шаҳар
“A-CLUB” ГА ҚАНДАЙ ҚЎШИЛИШ МУМКИН?
"А club"
by "Qizil Pomada"
"Дунёда кучли аëллар жуда кўп. Бизнинг ҳақиқий кучимизнинг сири шундаки, биз нафақат ўзимизни ривожлантирамиз, балки бошқа аëлларга ҳам йўл кўрсатиш ва уларни қўллаб-қувватлашга қодирмиз.

Ўзбекистонда аëллар учун ривожланиш, илҳом ва бирдамлик маконини яратишни ният қилиб, “A CLUB” га асос солдик. Бу шунчаки клуб эмас – аëллар атмосфераси, бир-бирини тушуниш, қўллаб-қувватлаш ва ривожланиш майдони.

“A CLUB” ҳар бир аëлга янги имконият эшигини очади. Аёллар бу ерда ўзининг янги қирраларини кашф этади, янги билимлар ва мотивация олади, ҳамфикр аëллар билан танишиб, энергия алмашади, оилада севимли аëл ва бахтли она бўлишни янада чуқурроқ ҳис қилади, ҳаëтида янги босқичга кўтарилади.

Мен ишонаман, ҳар бир аëл бошқа аëлдан илҳом ва энергия олади. Биргаликда ривожланиб, бир-бирини қўллаб-қувватлаб, жамиятда ўзига ишонган аëллар сафини кенгайишига сабабчи бўлади."
Клуб асосчиси
Халкаро тоифадаги журналист, продюсер, психолог, Life-coach. Минглаб аёлларни ўзгартирган “QIZIL POMADA” онлайн курслар платформасининг асосчиси.
Амира Рашидова
“A-CLUB” сиз учун ҳақиқий трансформация майдонига айланади
“A-CLUB” – бу шунчаки клуб эмас, бу аёлларнинг янги ҳаёт босқичига олиб чиқувчи майдон! Амира Рашидова бошчилигида “QIZIL POMADA” қошида янги, аёлларни бирлаштирувчи оффлайн тадбирлар ташкил этувчи лойиҳа бу.

Биз аёлларга ўз салоҳиятини очиш, ўз имкониятларини кенгайтириш ва ҳаётларини ўзгартириш йўлида илҳом бериш учун ушбу “A-CLUB” ни ташкил этдик.
Клуб резидентларига турли мавзуда оффлайн учрашувлар, махсус тренинглар, ёпиқ клуб тадбирлари ва кучли спикерлардан бевосита тажриба олиш имконияти берилади.
“A-CLUB” аъзоси бўлиш орқали янги доира, янги имкониятлар ва ҳақиқий ўзгаришларга тайёр туринг.
“A-CLUB” РАСМИЙ АЪЗОСИ БЎЛИНГ
БИЗ БИЛАН ИЛҲОМЛАНИНГ!
ОФФЛАЙН СЕМИНАРЛАРДА ҚАТНАШИНГ
Сизнинг шаҳарингиздаги семинарда иштирок этиб, ҳаётингизда янги ўзгаришлар қилишни бошланг! Қолаверса, бошқа вилоятда истиқомат қилсангиз, сизда бошқа шаҳардаги семинарда иштирок этиш имконияти бор.
БИРГАМИЗ.
БИЗ БУ ЕРДА...
A CLUB
Станьте частью
Партнеры клуба
Став резидентом нашего клуба, вы сможете посещать наши изысканные, эксклюзивные мероприятия.

Присоединяйтесь к нам прямо сейчас и станьте частью нашего привилегированного сообщества. Мы ждем именно вас!
тут фото
«Юбориш» тугмасини босиш орқали сиз махфийлик сиёсати ва шахсий маълумотларни қайта ишлаш қоидаларига розилик билдирган бўласиз.
ЛОЙИҲАГА ҲАМКОР БЎЛИШ УЧУН
A CLUB
Станьте частью
Партнеры клуба
Став резидентом нашего клуба, вы сможете посещать наши изысканные, эксклюзивные мероприятия.

Присоединяйтесь к нам прямо сейчас и станьте частью нашего привилегированного сообщества. Мы ждем именно вас!
тут фото
«Юбориш» тугмасини босиш орқали сиз махфийлик сиёсати ва шахсий маълумотларни қайта ишлаш қоидаларига розилик билдирган бўласиз.
Семинар ҳақида
умумий саволлар
«Юбориш» тугмасини босиш орқали сиз махфийлик сиёсати ва шахсий маълумотларни қайта ишлаш қоидаларига розилик билдирган бўласиз.
ЛОЙИҲАГА ҲАМКОР БЎЛИШ УЧУН

ОММАВИЙ ОФЕРТА

Семинарда иштирок этиш шартлари
Ушбу ҳужжат Оммовий оферта (кейинги ўринларда "Оферта") ҳисобланади ва AyolClub.uz (кейинги ўринларда "Ташкилотчи") томонидан оффлайн тарзда ўтказиладиган семинарларга билет харид қилиш шартларини белгилайди. Ушбу Оферта Фойдаланувчи (кейинги ўринларда "Иштирокчи") учун расман таклиф саналади.
Иштирокчи ушбу Оферта шартларини тўлиқ ва рад этилмас шаклда қабул қилиши (акцепт қилиши) лозим. Билетни харид қилиш орқали Иштирокчи ушбу Оферта шартларини қабул қилган ҳисобланади.

1. ТАЪРИФЛАР ВА УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. Семинар – Ташкилотчи томонидан ташкил этилган офлайн тадбир бўлиб, унда белгиланган мавзулар юзасидан мутахассислар ўз чиқишларини амалга оширадилар.
1.2. Билет – Иштирокчига семинарда қатнашиш ҳуқуқини берувчи рақамли ёки қоғоз шаклидаги ҳужжат.
1.3. Ташкилотчи – AyolClub.uz ва унинг ваколатли вакиллари.
1.4. Иштирокчи – Билет харид қилган ва семинарда қатнашувчи шахс.
1.5. Шахсий маълумотлар – Иштирокчининг билет харид қилиш жараёнида берган шахсий маълумотлари.

2. ОФЕРТА МАВЗУСИ
2.1. Ташкилотчи Иштирокчига белгиланган саналарда ва жойларда семинарларда қатнашиш имкониятини тақдим этади.
2.2. Билет сотиб олиш орқали Иштирокчи ушбу Оферта шартларини қабул қилган ҳисобланади.
2.3. Билет фақатгина семинарда қатнашиш ҳуқуқини тақдим этади. Билет мутахассислардан шахсий консультация олиш ҳуқуқини бермайди.
2.4. Семинарда берилган маълумотлар умумий ахборот мақсадларига йўналтирилган бўлиб, Иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавоб бериш Ташкилотчининг мажбуриятига кирмайди.

3. ТЎЛОВ ВА ҚАЙТАРИЛИШ ШАРТЛАРИ
3.1. Билет учун тўлов фақатгина Ташкилотчи томонидан тасдиқланган усуллар орқали амалга оширилади.
3.2. Билет учун тўланган маблағ қайтарилмайди ва бошқа хизматларга алмаштирилмайди.
3.3. Ташкилотчи семинарнинг вақтини, ўтказиш жойини ўзгартириш ҳуқуқига эга. Бу ҳолатда Иштирокчига тегишли равишда хабар берилади.

4. ШАХСИЙ МАЪЛУМОТЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШ
4.1. Иштирокчи ушбу Оферта шартларини қабул қилар экан, у шахсий маълумотларини қайта ишлашга ўз розилигини беради.
4.2. Ташкилотчи Иштирокчининг шахсий маълумотларини қонунчиликда белгиланган тартибда қайта ишлаш ва муҳофаза қилишни таъминлайди.

5. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
5.1. Ушбу Оферта Иштирокчи томонидан Билет харид қилинган пайтда кучга киради ва семинар тугашига қадар амал қилади.
5.2. Ташкилотчи исталган вақтда ушбу Офертага ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга. Бундай ўзгартишлар Ташкилотчининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
5.3. Ушбу Оферта билан боғлиқ баҳсли ҳолатлар музокаралар орқали ҳал этилади. Агар келишувга эришилмаса, масала Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги асосида ҳал этилади.

Ташкилотчи реквизитлари:
AyolClub.uz Сайт: https://ayolclub.uz/ Қўллаб-қувватлаш хизмати: