A CLUB” бу — 3 ойлик оддий курс эмас.
Сиз ўзингизга қайтасиз. Ичингизда аввалдан бор бўлган кучни қайта эслайсиз.
Ўз қадрингизни ташқи мақтов, пул, мақом, оиладаги роль ёки бошқаларнинг баҳоси билан ўлчамасликни бошлайсиз.
Сиз ўз энергиянгизни қаерга бераётганингизни, қаерда йўқотаётганингизни ва қаерда қайта тўлдиришингиз мумкинлигини аниқ ҳис қиласиз.
Аёллар даврасида рақобат эмас, енгиллик борлигини кўрасиз! Бунга 100% ўзим кафолат бераман.
Бу ерда ўзингизни кўрсатишингиз керак эмас.
Бу ерда ўзингизча, борингизчс бўлишингиз мумкин.
Сиз янги танишлар эмас, қалбдошларни топасиз.
Сиз билан бир хил савияда, бир хил дидда, бир хил ички изланишда бўлган аёллар даврасини.
Ва энг муҳими: сиз энергияни фақат ташқаридан кутишни эмас, уни ўз ичингиздан олишни бошлайсиз.
A CLUB Energiya — бу кимдир бўлиш учун эмас.
Бу ўзингизни янада кучлироқ ҳис қилиш учун.
3 ойдан кейин сиз бошқа одамга айланмайсиз.
Бу — ўзингизга қайтиш, ўзингизни яна эшитиш ва ҳаётингизга янги нафас киритиш даври.
Бу ерда биз фақат гаплашмаймиз.
Биз саёҳат қиламиз, бир дастурхон атрофида ўтирамиз, меҳрни ҳис қиламиз, ижод қиламиз, савол берамиз, баъзан кулишамиз, баъзан эса ичимизда узоқ вақт жавобсиз турган гапларга жавоб топамиз.
Бу 3 ойда сиз янги муҳитга кирасиз.
Сизга ўхшаш фикрлайдиган, ҳаётдан кўпроқ мазмун, гўзаллик ва куч излайдиган аёллар даврасига.
"A CLUB Energiya" — бу янги сиз эмас.
Бу — ўзингизда бор, лекин чарчоқ, масъулият ва кундалик ҳаёт орасида бир оз унутилиб қолган кучни қайта очиш.
Ҳаётингизда имкониятлар бор.
Оилангиз, ишингиз, масъулиятларингиз, танишларингиз, режаларингиз бор.
Лекин шу ҳамма нарсанинг ичида бир жойда ўзингиз орқада қолиб кетгандексиз.
Кўпинча бошқалар учун кучлисиз:
оила учун, фарзандлар учун, турмуш ўртоқ учун, иш учун, атрофдагиларнинг кутувлари учун.
Лекин ўзингиз билан ёлғиз қолганда савол пайдо бўлади:
“Менинг ўзим-чи?”
Мен нимани хоҳлайман?
Мен ким билан боримчаман?
Мен қаерда фақат роль ўйнаяпман?
Менинг энергиям қаердан келади: ичимданми ёки доим ташқи баҳоларданми?
Балким, сиз кўпдан бери ўзингизни исботлашга, ҳаммага маъқул бўлишга, кимнидир рози қилишга, яхши она, яхши рафиқа, яхши раҳбар, яхши келин, яхши аёл бўлишга ҳаракат қилиб келгандирсиз?
Лекин бу даврада сиздан ҳеч ким “яхши” бўлишингизни кутмайди.
Бу ерда қанча пул топасиз, қаерда ўқигансиз, кимнинг рафиқасисиз, қандай мақомингиз бор, буларнинг хеч кимга қизиғи йўқ! Бу ерда сиз муҳимсиз! Борингизча қадрлисиз ❤️
Бу ерда энг муҳим савол бошқа:
Сиз ўзингизни ҳис қилаяпсизми?
Бугун сиз, эҳтимол, кўп нарсага эришган аёлсиз.