Уч ой давомида ички ҳолатимиз ва энергиямиз билан ишлаймиз, турли практикалар ўтамиз, сизлар билан кўпроқ бирга бўламиз, саёҳат қиламиз. Биринчи ойда ўз ҳолатимизни англаймиз, иккинчи ойда энергиямизни очамиз, учинчи ойда эса уч ойлик йўлимизни якунлаб, янги босқичга тайёрланамиз.
Бу саёҳатларда ўзингизга ўхшаган эркин, энергетикаси енгил, қалби янгиликка ташна ҳамфикр аёллар билан бирга бўласиз. Ретритлардан бир чемодан эмоция билан қайтишингиз аниқ!
Биз фақат тадбир ўтказмаймиз.
Биз бу уч ойлик йўлга бирга қадам қўямиз.
Бу ерда ҳар бир аёл ўзини меҳмон эмас, шу давранинг қадрли бир қисми сифатида ҳис қилади.
A CLUB’ни оддий учрашув билан эмас, ҳақиқий аёллар байрами билан очамиз.
Бу куни биз бирга Қўқонга йўл оламиз. Йўлнинг ўзиёқ янги даврамизнинг бошланиши бўлади: суҳбатлар, танишувлар, кутилган ҳаяжон ва “мен янги муҳитга киряпман” деган ҳис.
Қўқонда, чиройли тарихий муҳитда энг чиройли чопонларимизни кийиб, бир дастурхон атрофида йиғиламиз. Тарих, нақшлар, мусиқа, рақс, суҳбат ва аёллар давраси — бу кун A CLUB’нинг биринчи хотираси бўлиб қолади.
Бир кунни бошидан охиригача бирга ўтказамиз. Сув бўйида мазали овқатланамиз, узоқ суҳбатлашамиз, мен эса ҳар бирингиз билан яқиндан танишаман. Кун охирида ҳаммамиз бирга ўтириб, қуёш ботишини томоша қиламиз.
Закат… гўзал дастурхон… қалби яқинлар давраси
“ЭНЕРГИЯМНИ НИМА УШЛАБ ТУРИБДИ?”
Биринчи ой охирида ўзингизга янада чуқурроқ қарайсиз.
Қаерда ўзингизни тўхтатяпсиз? Қайси фикрлар, қўрқувлар ёки одатлар энергиянгизни ушлаб турибди? Нимани кўпдан бери кўтариб юрибсиз, лекин энди қўйиб юбориш вақти келди?
Икки кунга Бухорога кетамиз — шовқиндан, кундалик роллардан, доимий масъулиятдан бир оз узоқлашиш учун.
Қадимий шаҳар, тор кўчалар, ҳовлилар, чой, суҳбатлар ва чуқур иш: эксперт билан генограмма тузамиз, оиламиздан бизга ўтган сценарийлар, куч, қўрқув ва ресурсларни кўрамиз.
Бухоро биз учун фақат саёҳат эмас. Бу ўз илдизимизга, ўз тарихимизга, ўз ички таянчимизга қайтиш бўлади.
Биз у ердан фақат таассурот билан эмас, ўзимизни яхшироқ тушуниб, енгиллашиб ва тўлиб қайтамиз.
Бухоро саёҳати орқали ресурсга қайтамиз
Амира Рашидовадан эксклюзив дастур
ИОРДАНИЯГА АЁЛЛАР УЧУН АВТОРСКИЙ LUXURY-ТУР
Royal Jordanian билан тўғридан-тўғри парвоз
Иордания — бу оддий саёҳат эмас.
Бу пайғамбарлар ери, муқаддас излар сақланган макон, инсонни ичидан ўзгартирадиган сафар.
Бу ерда ҳар бир жойнинг ўз энергияси бор: Амманнинг шарқона нафаси, Жерашнинг қадимий тошлари, Нево тоғининг сукунати, Мадабанинг муқаддас тарихи, Ўлик денгизнинг оғирликларни енгиллатадиган суви, Петранинг ҳайратга соладиган қоялари ва Вади-Рам саҳросининг юлдузли осмони.
Биз Иорданияга шунчаки саёхат учун бормаймиз.
Биз бу ерда муқаддас излар бўйлаб юрамиз, ҳис қиламиз, дуо қиламиз, ўзимиз билан учрашамиз.
Амманга етиб келамиз, аэропортда кутиб олиш ва дастурни бошлаймиз.
Шаҳар бўйлаб экскурсия: қадимий Амман, тарихий жойлар, шарқона муҳит ва Иорданиянинг биринчи таассуротлари.
Кейин Four Seasons Amman отелига жойлашамиз.
Отель: Four Seasons Amman
Кеча: Амман
Эрталаб Ақабада эркин вақт: денгиз, отель, хотиржамлик ва охирги лаҳзалар.
Кейин Амман аэропортига йўл оламиз.
22:55 — Аммандан учиш.
Отель: Al Manara, a Luxury Collection Hotel, Aqaba
Кеча: Ақаба
Нонуштадан сўнг Ақабага, Қизил денгиз бўйига йўл оламиз.
Al Manara, a Luxury Collection Hotel, Aqaba отелига жойлашамиз.
Бу кун — Қизил денгизда дайвинг. Тиниқ сув, маржон рифлари ва сув ости оламини кўрамиз.
Кечқурун Қизил денгизда круиз-ужин: денгиз, шамол, sunset, суҳбатлар ва саёҳатнинг энг чиройли якунларидан бири.
Бу кун круиз-ужин киритилган.
Отель: SHEL Luxury Camp
Кеча: Вади-Рам
Эрталаб Петрани кўрамиз: Сиқ каньони, қояларга ўйилган фасадлар ва тарихнинг ҳайратли излари.
Кейин Вади-Рам саҳросига йўл оламиз.
Вади-Рам — қизил қумлар, улкан қоялар, осмон ва сукунат. Бу ерда SHEL Luxury Camp’га жойлашамиз.
Джип-сафари, қуёш ботиши ва саҳро муҳити.
Айнан шу ерда саҳро сукунатида жуда кучли проработка ва женский круг бўлади. Бу кеча ҳар бир аёлнинг ичида ниманидир уйғотади.
Бу кун тушлик ва кечки овқат киритилган.
Отель:Grand Mercure Petra
Кеча: Петра
Эрталаб Ўлик денгиз бўйида секин, чиройли дам олиш.
Кейин Петра томон йўл оламиз. Йўлда тоғли манзаралар, фотосуратлар ва саёҳатнинг бошқача кайфияти.
Петрага етиб келиб, Grand Mercure Petra отелига жойлашамиз.
Кечқурун Petra by Night — шамлар ёруғида Сиқ каньони ва тунги Петра. Бу саёҳатнинг энг сеҳрли кечаларидан бири бўлади.
МАДАБА — НЕБО ТОҒИ — МАИН — ЎЛИК ДЕНГИЗ
Отель:Mövenpick Resort & Spa Dead Sea
Кеча: Ўлик денгиз
Мадабада машҳур мозаик харитани кўрамиз.
Небо тоғида тўхтаймиз — бу ерда манзара, сукунат ва руҳий ҳолат жуда кучли.
Кейин Маин иссиқ булоқлари: табиий минерал сувлар, тоғлар ва тана учун енгиллик.
Кечқурун Ўлик денгиз бўйидаги Mövenpick Resort & Spa Dead Sea отелига жойлашамиз.
Бу ерда биринчи чуқур женский круг ва ички ҳолат бўйича суҳбатлардан бири бўлади.
Отель: Four Seasons Amman
Кеча: Амман
Нонуштадан сўнг Аджлун қалъасига йўл оламиз. Қалъа, тоғлар, панорамалар ва Иордания тарихи.
Кейин Жерашга борамиз — қадимий рим шаҳри, колонналар, майдонлар, театрлар ва кучли тарихий атмосфера.
Кечқурун Амманга қайтамиз.
Авиа учиш чиптаси
Программада кўрсатилмаган тушлик ва кечки овқатлар
Шахсий харажатлар
Қўшимча хизматлар
Luxury отелларда яшаш
Барча отелларда нонушта
Дастур бўйича трансферлар
Экскурсиялар ва асосий йўналишлар
Petra by Night
Вади-Рамда джип-сафари
5-кун Вади-Рамда тушлик ва кечки овқат
Ақабада Қизил денгизда дайвинг
6-кун Қизил денгизда круиз-ужин
Аёллар учун ретрит, суҳбатлар ва проработкалар
Саёҳат давомида ташкилотчилик ва ҳамроҳлик
Four Seasons Amman — 2 кеча
Mövenpick Resort & Spa Dead Sea — 1 кеча
Grand Mercure Petra — 1 кеча
SHEL Luxury Camp, Wadi Rum — 1 кеча
Al Manara, a Luxury Collection Hotel, Aqaba — 1 кеча
Бу — ўзингизни қайта ҳис қилиш, янги энергия олиш ва аёллар даврасида кучли ички ҳолатга кириш.
Биз денгиз бўйида гаплашамиз.
Саҳрода сукутни эшитамиз.
Петрада ҳайратни ҳис қиламиз.
Қизил денгизда янги нафас оламиз.
Бу турни ҳеч бир аёл умрида унутмайди.
Бу — кайф, ички парвоз ва янги ўзингизга қадам.
Чунки бу фақат Иорданияни кўриш эмас.
ИОРДАНИЯГА АЁЛЛАР УЧУН АВТОРСКИЙ LUXURY-ТУР
Сокин маконда медитациядан бошлаймиз. Йога-терапия ва релакс орқали танани бўшатамиз, кейин эса шу ҳолатни рангларга кўчириб, ўз картинамизни чизамиз. Бир кунга ташқи шовқинни ўчириб, фақат ўзимиз билан қоламиз.
Бу кечада ҳеч қандай расмият йўқ. Фақат уй, мазали таомлар, кулги, суҳбат ва “мен ўзимга ўхшаганлар орасидаман” деган ҳис.
Уйимиз ва қалбимиз тўри - сиз учун очиқ
A CLUB’да янги, жуда илиқ анъана бошлаймиз.
Бу сафар биз ресторанда эмас, бир-биримизнинг уйимизда учрашамиз. Бир гуруҳ қизлар уйида барчамизни меҳмон қилади: бирга овқат тайёрлаймиз, дастурхон ёзамиз, уйнинг меҳрини, ошхонанинг илиқлигини, аёллар даврасининг самимийлигини ҳис қиламиз.
23 ноябрь –2 декабрь 2026 йил
Бали — менинг куч жойим.
Мен бу ерга йилига икки марта энергия, янги куч ва ички трансформация учун қайтаман.
Бу сафар мен Балини ҳаммага эмас, фақат A CLUB қизларига очиб бермоқчиман. Чунки бу жойни шунчаки кўриш эмас, уни ҳис қилиш керак.
Океан, жунглилар, шаршаралар, кун давомида SPA, кечки суҳбатлар, сокинлик, кайф ва танангизда уйғонадиган ички куч.
Бу сафар — дам олишдан кўпроқ.
Бу ўзингизга қайтиш ва яна тўлиш учун.
Бу кун — ўзингизга қайтишнинг энг нозик шакли.
Иссиқ тошлар, буғ, сув, юмшоқ халатлар, суҳбатлар.
Тана, хотиржамлик, парвариш ва аёллар даврасидаги ўша камёб енгиллик: ўзингизни тушунтирмасдан ҳам тушунишадиган муҳит.
Бу учрашувда дастур йўқ.
Сизлар ўзингиз жой танлайсиз, ўзингиз йиғиласиз, ўзингиз суҳбат қурасиз. A CLUB ичида пайдо бўлган давра энди менсиз ҳам нафас ола бошлайди.
Бу шунчаки тушлик эмас.
Бу — “менинг аёлларим бор” деган ҳис.
Бир дастурхон атрофида гаплар енгилроқ айтилади, кулги табиийроқ чиқади, инсон ўзини кўрсатишга эмас, борича бўлишга рухсат беради.
Ернинг энг чекка нуқтасида…
Шимол ёғдуси остида суҳбатлар…
Беш кун давомида биз шаҳар шовқинидан чиқиб, қишнинг ичига кирамиз. Кундузи қорда юрамиз, хаскилар билан учрашамиз, чаналарда учамиз, денгиз бўйида шамолни ҳис қиламиз. Кечқурун эса иссиқ жойга қайтиб, баня, мазали овқатлар, узоқ суҳбатлар ва Aurora’ни кутиш кайфи бўлади.
Бу сафарда биз фақат шимол ёғдусини кўриш учун бормаймиз.
Биз болаликдагидек ҳайратланиш, ҳақиқий қишни танада ҳис қилиш ва йил охирини жуда чиройли хотира билан ёпиш учун борамиз.
Виза керак эмас, хамма истовчи кизларни олиб кетамиз, Мурманск — бу совуқ эмас.
Бу қор, иссиқлик, дўстлик, мазали краб ва осмондаги мўъжизани кутиш кайфи.
Йил охирида биз ҳақиқий қишни ҳис қилиш учун Шимолга кетамиз.
Бу сафарда ҳаммаси бор: қалин қор, Арктика ҳавоси, чаналар, ҳақиқий хаскилар, Териберканинг қорли манзаралари, Баренц денгизи, ice floating, сауна, иссиқ баня ва энг мазали шимолий краблар.
26 декабрда A CLUB’нинг уч ойлик йўлини гўзал финал кечаси билан якунлаймиз.
Чиройли кийинамиз, дастурхон атрофида йиғиламиз, рақсга тушамиз ва 2026 йилни миннатдорлик билан кузатамиз.
Янги йил олдидан ўзимизга қалбимизга мос аниқ мақсадлар қўямиз.
2027 йилга янги энергия билан қадам қўямиз.
Бу сафар — ички трансформация ҳақида.
Қайсидир жойда сиз оғирликни қўйиб юборасиз. Қайсидир жойда қалбингиз юмшайди. Қайсидир жойда эса ичингиздаги куч, иймон, сукунат ва таянчни қайта ҳис қиласиз.
Саҳрода қуёш ботишини кутамиз, бадувийлар лагерида тунаймиз, тонгги ҳавони ҳис қиламиз ва одатий ҳаёт шовқинидан узоқда, ўз қалбимизга яқинлашамиз.
Иордания биз учун маршрут эмас.
Бу — қалб, тарих, иймон ва энергия орқали ўзимизга қайтиш сафари.