Travel
Cаёҳат "A CLUB"да бошланади!
программаси
3 ойлик чуқур трансформацион муҳит
Ретритимиз A CLUB масштаб резидентлари учун
4000$ (авиачиптасиз)

Резидент бўлмаганлар учун
5000$ (авиачиптасиз)
  • Бутун оролни обдон айланамиз
  • Дельфинлар, тошбақалар, филлар, дайвинглар, хуллас, ҳаммасини кўрамиз
  • Аёллик энергияси билан ишлаймиз
  • Чуқур суҳбатлар ўтказамиз
  • Медитациялар қиламиз
  • Қизлар билан танишамиз, мазза қилиб рақс тушамиз, ҳақиқатда дам оламиз,
  • Ва ҳаётингизни янги сценарийга олиб чиқасиз
Океан бўйидаги 5 ⭐️ ли энг зўр отельда 4 кун дам олиб, ички масштаб устида ишлаш учун практикалар, разборлар ўтказиш мумкин:
Хуллас Шри Ланкада...
Сари кийиб рақс тушиб, ички ҳолатни кенгайтириш мумкин, чой плантацияларида чой териб, уни тайёрлаш жараёнини кўриш мумкин
7 кун кичкина оролда нима қилиш мумкин?
Биз Сиз билан бирга Шри-Ланканинг энг гўзал нуқталарига йўл оламиз…
ШРИ-ЛАНКАГА АЁЛЛАР БИЛАН РЕТРИТГА БОРИШГА ТАЙЁРМИСИЗ?
27 апрель — 4 май
Ўша машҳур эшиги йўқ поездда, Шри Ланканинг энг қадимий кўприги устида айланиб, хотира ва инстаграм учун унутилмас расмлар ва рилзлар олиш мумкин
Қадимий ибодатхоналарни кўриш, филлар устида сайр қилиш, сафари турларда мазза қилиш мумкин
Саёҳатимиз нархини ва батафсил маълумотини олиш учун менеджеримизга алоқага чиқишингиз мумкин ва визага ҳужжат расмийлаштириш ишлари бошланади. Гап шундаки Жанубий Африка Республикасига визани Туркия мамлакати Анкара шаҳридан оламиз ва бу виза Европа ва АҚШ визаларидек олиниши осон эмас. Шу сабабдан аввал виза аниқ бўлиши керак. Қолаверса бизга Замбия, Зимбабве, Намибия мамлакатлари учун ҳам виза олиниши керак
Бу оддий саёҳат эмас.
Бу — Сиз ҳаётда бир марта бўлса ҳам кўришингиз шарт бўлган ва ҳис қилишингиз керак бўлган эмоциялар тўплами
АФРИКА: 4 ДАВЛАТ. 12 КУН. МАСШТАБДАГИ КАТТА САЁҲАТ
27 май — 8 июнь
Ва кейин — саёҳатнинг энг кучли нуқтаси.

Самолётга ўтириб ВИКТОРИЯ ШАРШАРАСИга йўл оламиз!

Сиз уни бир марта кўринг… бир марта бу масштабни ҳис қилинг… Ишонинг бундай ҳиссиётни анча мунча саёҳат бермайди сизга.

Виктория шаршараси дунёдаги 7 табиат мўъжизасидан бири ҳисобланади. Биз уни Зимбабве томонидан кўрамиз —
энг тўлиқ, энг қудратли кўриниш.
Сўнг чегарадан ўтиб, Замбия томонидан ҳис қиламиз.

Энг чиройли африканча қуёш ботишини эса Замбези дарёсида кемачада сузиб томоша қиламиз…
сокинлик, табиат, куч…

Истовчилар учун —вертолёт. Сиз осмондан қарайсиз…ва тушунасиз: дунё қанчалик катта ва Сиз дунёдаги энг бахтли одамсиз, Викория шаршарасини осмондан томоша қилаяпсиз…

Бу саёҳатдан кейин - Сиз аввалги аёл бўлиб қайтмайсиз, бу аниқ! Чунки Сиз дунёнинг ҳақиқий масштабини ҳис қиласиз!
ЗАМБИЯ + ЗИМБАБВЕ
Намибия — буни тушунтириб бўлмайди. Бу — кўриш керак бўлган жой. Бу ерда саҳро океан билан учрашади — минг километрлаб Атлантика бўйлаб.

Қум.
Шамол.
Чексизлик.

Қизлар билан дюналар бўйлаб юрамиз… қизил қум тепаларида…
ва бир пайт тушунамиз: Биз Ерда эмасмиз.
Бу — Марсга ўхшайди.

Биз кичкина самолётда тепадан бу гўзалликни кўрамиз…
Сўнг ердан томоша қиламиз —
ва ўзимизни яна бошқача ҳис қиламиз.

Намибия —
ҳаётда бир марта бўлса ҳам албатта кўриш шарт бўлган Африка мамлакати ҳисобланади. Бир донишманд айтганидек, «Намибияни кўрмасдан яшашга ҳаққингиз йўқ» так чтоооо, қизларики, бу нореал гўзалликни кўргани албатта борамиз.
НАМИБИЯ — БУ
САЙЁРАДАН ТАШҚАРИ ДУНЁ
Тасаввур қилинг, океан ёнидамиз… ва бир пайт ёнимизда — пингвинлар!!! Ҳа, ҳақиқий пингвинлар. Африкада.

Жюль Вернни ўқиганлар Кейптаунга бир марта бўлса ҳам боришни орзу қилган. Бу дунёнинг энг жанубий мамлакатининг пойтахти ва бутун Африка гўзаллиги шу ерда жамланган. Биз 5 кун бу ерда қоламиз, энг чиройли жойларни кўрамиз,
икки океан билан саломлашамиз…
Кейин эса самолётга ўтириб иккинчи мамлакат - Намибияга учамиз
ЖАНУБИЙ АФРИКА (КЕЙПТАУН)