A CLUBни ҳам айнан шу учун яна очаяпман, ривожланган ва муваффақиятли аёлларни бирлаштириш мақсадида
Мен Амира Рашидова, журналист, продюсер, аёллар ментори
Атрофимга ҳам айнан шундай аёлларни доим жамлайман ва уларни бир-бирига қадрдон қилиш миссиясида яшаяпман
Бугун мен ўз масштабимга, маълум бир даражага чиқиб бўлганман, қўрқувларимни енгаяпман, кенг ва креатив фикрлайман, катта қарорлар қабул қилаяпман, янги имкониятларни кўра оламан
Аёл масштабга ёлғиз чиқолмайди, янги даражага чиқиши учун уни ўстирувчи, қўллаб-қувватловчи, тушунувчи муҳит керак. Чунки аёл аёлдан ўрганади. Бизнес, даромад борасида бир-бирига рақобатчи эмас, балки ўрнак бўла олади
Ўзимни ментор сифатида кашф қилдим ва миссиямни топдим. Мен аёлларни бирлаштирувчи лидерман ва бундан фахрланаман. Қаерда бўлмасин, хоҳ ретритлар, саёҳатлар, курслар, клуб, ҳамма жойда асосий миссиям асосида яшаяпман, аёлларни бирлаштираяпман
Аёллар билан ишлашни, улар билан саёҳат қилишни бошладим, айнан ўшандан кейин мен янги масштабга чиқдим дея оламан, олдин пулини тежаб, ўзига рухсат бермаган аёлдан, энди бемалол дунёнинг истаган нуқтасига ёлғиз ёки аёллар жамоаси билан бора оладиган эркин инсонга айландим
Лекин ҳозир ортга қарасам, ҳаммаси учун, тажрибалар ва муваффақиятсизликлар учун Яратганимдан миннатдорман, чунки айнан ўшанда ўзимни қидириб, аслиятим билан юзланганман, тўғри муҳит инсонни ўстириши ҳақиқат эканини англаганман
Ўзини турли хил бизнесларда синаб кўрган аёлман. Бир пайтлар даромадимни кўпайтириш, молиявий эркин бўлиш орзусида тинмай ҳаракат қилганман. Саёҳат қилиш шунчаки орзу, 24/7 ишлаган аёл эдим. Бу йўлда жуда кўп ҳаракат қилдим, тиришдим, уриндим, йиқилдим, хатолар қилдим