copyright ©МЧЖ "Qizil pomada" 2025

A CLUB РЕЗИДЕНТЛИГИ ДОИРАСИДА ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ БЎЙИЧА ОММАВИЙ ОФЕРТА

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри

Кучга кириш санаси: «5» сентябрь 2026 йил

“QIZIL POMADA” МЧЖ (СТИР: 311696798), кейинги ўринларда «Ижрочи» деб аталувчи, ушбу оммавий оферта билан танишган ва унинг шартларини қабул қилган ҳар қандай вояга етган, муомалага лаёқатли жисмоний шахсга, кейинги ўринларда «Резидент» деб аталувчи, A CLUB резидентлиги доирасида хизматлар кўрсатиш бўйича шартнома тузишни таклиф этади.
Ушбу ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига мувофиқ оммавий оферта ҳисобланади.
1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. Резидентнинг A CLUB резидентлиги учун тўловни тўлиқ тартибда амалга ошириши ушбу Офертани тўлиқ ва шартсиз қабул қилиш — акцепт ҳисобланади.
1.2. Оферта акцепт қилинган пайтдан бошлаб Ижрочи ва Резидент ўртасида ушбу Оферта шартларида шартнома тузилган ҳисобланади.
1.3. Офертани акцепт қилиш Резидент ушбу ҳужжатнинг барча шартлари билан тўлиқ танишгани, уларни тушунгани ва қабул қилганини англатади.
1.4. A CLUB — аёллар учун ташкил этилган клуб бўлиб, унинг доирасида резидентларга мулоқот муҳити, янги алоқалар, шахсий ва профессионал ривожланишга қаратилган онлайн ва офлайн форматлардаги учрашувлар, тадбирлар ва бошқа клуб фаолиятларида иштирок этиш имконияти тақдим этилади.
1.5. A CLUB курс, олий ёки профессионал таълим дастури ҳисобланмайди. Резидентлик якуни бўйича давлат намунасидаги диплом, малака ёки бошқа таълим ҳужжати берилмайди.
1.6. A CLUB резидентлиги 3 (уч) ой давом этади.
Аниқ бошланиш ва якунланиш саналари Ижрочининг расмий сайти, Telegram-боти, ёпиқ канали ёки бошқа расмий ахборот каналларида эълон қилинади.
1.7. A CLUB резидентлиги шахсий ҳисобланади ва бошқа шахсга берилиши мумкин эмас.
1.8. Резидентликни сотиб олиш орқали шахс 18 ёшга тўлганини ва муомалага лаёқатли эканини тасдиқлайди.
2. ОФЕРТА ПРЕДМЕТИ
2.1. Ижрочи Резидентга 3 ой давомида A CLUB резиденти мақомини ва клуб фаолиятида иштирок этиш имкониятини тақдим этади, Резидент эса белгиланган резидентлик ҳақини тўлайди.
2.2. Резидентлик доирасида Резидентга:
— A CLUB ёпиқ ахборот ва коммуникация майдонларига кириш;
— клуб дастури доирасида ташкил этиладиган офлайн тадбирларда иштирок этиш имконияти;
— экспертлар, мутахассислар ва таклиф этилган меҳмонлар иштирокидаги учрашувларда қатнашиш;
— бошқа резидентлар билан мулоқот ва нетворкинг қилиш;
— клуб доирасида тақдим этиладиган материаллар ва ахборотлардан шахсий мақсадларда фойдаланиш имконияти тақдим этилади.
2.3. A CLUB дастури доирасида бизнес-нонушта ва бизнес-ланчлар, психологик практикалар, ижодий учрашувлар, ўйинлар, мастермайндлар, арт-терапия, нетворкинг, саёҳатлар, retreat, party ва бошқа форматдаги тадбирлар ташкил этилиши мумкин.
2.4. Клубнинг аниқ дастури, тадбирлар сони, мавзуси, формати, санаси, вақти, жойи ва таклиф этилган экспертлар ҳақидаги маълумотлар Ижрочининг расмий ахборот каналларида Резидентларга маълум қилинади.
3. РЕЗИДЕНТЛИК ҚИЙМАТИ ВА ТЎЛОВ ТАРТИБИ
3.1. A CLUBнинг 3 ойлик резидентлиги қиймати 30 000 000 (ўттиз миллион) сўмни ташкил этади.
3.2. Резидентлик учун тўлов Ижрочи томонидан кўрсатилган тўлов усуллари орқали амалга оширилади.
3.3. Тўлов Ижрочининг ҳисоб рақамига ёки белгиланган тўлов тизими орқали келиб тушган пайтдан бошлаб амалга оширилган ҳисобланади.
3.4. 30 000 000 сўмлик резидентлик тўлови Резидентга 3 ой давомида A CLUB резиденти мақомини ҳамда клуб дастури доирасида ташкил этиладиган тадбирларда иштирок этиш имкониятини беради.
3.5. Офлайн тадбирларнинг ташкилий харажатлари 30 000 000 сўмлик резидентлик қийматига кирмайди ва ҳар бир тадбир учун алоҳида тўланади.
3.6. Ҳар бир офлайн тадбирнинг ташкилий харажати унинг формати, ўтказилиш жойи, дастури ва бошқа ташкилий омиллардан келиб чиққан ҳолда Ижрочи томонидан алоҳида белгиланади.
3.7. Ҳар бир тадбир учун тўланиши лозим бўлган аниқ сумма тадбир ўтказилишидан олдин Резидентларга эълон қилинади.
3.8. Муайян офлайн тадбир учун белгиланган ташкилий харажатни тўлаш мазкур тадбирда иштирок этиш шарти ҳисобланади.
3.9. Резидент офлайн тадбирларда иштирок этиш ёки иштирок этмаслик ҳақида мустақил қарор қабул қилади. Офлайн тадбирларда қатнашиш мажбурий эмас.
3.10. Резидентнинг муайян тадбирда иштирок этмаслиги ёки ушбу тадбирнинг ташкилий харажатини тўламаслиги резидентлик қийматини қайта ҳисоблаш, камайтириш ёки унинг бир қисмини қайтариш учун асос бўлмайди.
3.11. Резидент саёҳат, retreat ёки бошқа тадбирларда иштирок этиш билан боғлиқ йўл, авиачипта, яшаш, овқатланиш ва бошқа шахсий харажатларни, агар Ижрочи томонидан бошқача тартиб эълон қилинмаган бўлса, мустақил равишда қоплайди.
4. ХИЗМАТЛАРНИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ
4.1. Резидентлик Ижрочи томонидан белгиланган мавсумнинг бошланиш санасидан бошланади ва 3 ой давом этади.
4.2. Резидентга ёпиқ Telegram канал, гуруҳ, бот ёки A CLUB учун фойдаланиладиган бошқа ахборот майдонларига кириш имконияти берилиши мумкин.
4.3. Клуб дастури 3 ой давомида босқичма-босқич амалга оширилади.
4.4. Ижрочи ташкилий ёки бошқа объектив сабабларга кўра муайян тадбирнинг санаси, вақти, жойи, мавзуси, формати ёки таклиф этилган экспертини ўзгартириш ҳуқуқига эга.
Бундай ўзгаришлар ҳақида Резидентларга олдиндан Ижрочининг расмий ахборот каналлари орқали хабар берилади.
4.5. Зарур ҳолларда Ижрочи дастурдаги муайян тадбирни мазмун ва мақсад жиҳатидан мос бошқа формат ёки тадбир билан алмаштириши мумкин.
4.6. Ижрочи A CLUB фаолиятини ташкил этиш учун экспертлар, тренерлар, психологлар, коучлар, тадбир ташкилотчилари ва бошқа учинчи шахсларни жалб қилиш ҳуқуқига эга.
4.7. Резидентнинг шахсий сабабларга кўра офлайн учрашувларда иштирок этмаслиги Ижрочи томонидан хизмат кўрсатилмаганлигини англатмайди.
5. ИЖРОЧИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
5.1. Ижрочи қуйидагиларни амалга ошириш мажбуриятини олади:
— A CLUB дастурини ташкил этиш;
— Резидентга клубнинг ёпиқ коммуникация майдонларига кириш имкониятини тақдим этиш;
— режалаштирилган офлайн фаолиятлар ҳақида Резидентларни хабардор қилиш;
— ҳар бир пуллик офлайн тадбирнинг ташкилий харажатини тадбирдан олдин маълум қилиш;
— Резидентнинг шахсий маълумотлари ва махфий маълумотларини қонунчилик талабларига мувофиқ ҳимоя қилиш.
5.2. Ижрочи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
— клуб дастурини такомиллаштириш;
— тадбирларнинг санаси, вақти, жойи, формати ва экспертини ўзгартириш;
— зарур ҳолларда эксперт ёки тадбирни бошқаси билан алмаштириш;
— клуб фаолиятига учинчи шахсларни жалб қилиш;
— клубнинг ички қоидаларини белгилаш;
— Резидентдан ушбу Оферта ва клуб қоидаларига риоя этишни талаб қилиш.
6. РЕЗИДЕНТНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
6.1. Резидент қуйидаги ҳуқуқларга эга:
— 3 ойлик резидентлик давомида A CLUB имкониятларидан ушбу Оферта шартларига мувофиқ фойдаланиш;
— офлайн тадбирларда иштирок этиш ёки иштирок этмасликни мустақил танлаш;
— тадбирнинг ташкилий харажати ҳақида тўловдан олдин маълумот олиш;
— Ижрочидан ушбу Оферта шартларига риоя этишни талаб қилиш.
6.2. Резидент қуйидагиларга мажбур:
— резидентлик ҳақини белгиланган тартибда тўлаш;
— Ижрочига ишончли маълумотларни тақдим этиш;
— A CLUB ички қоидаларига риоя қилиш;
— бошқа резидентлар, экспертлар, Ижрочи ва клуб командасига ҳурмат билан муносабатда бўлиш;
— бошқа резидентларнинг шахсий чегаралари ва махфийлигига риоя қилиш;
— клубда олинган ёпиқ маълумотларни учинчи шахсларга тарқатмаслик;
— ёпиқ канал, гуруҳ ва бошқа клуб майдонларига кириш маълумотларини учинчи шахсларга бермаслик.
7. A CLUB ИЧКИ МУҲИТИ ВА МАХФИЙЛИК
7.1. A CLUBнинг асосий тамойилларидан бири — резидентлар учун ҳурмат ва ишончга асосланган ёпиқ муҳитни таъминлаш.
7.2. Резидент клубда бошқа иштирокчилар томонидан айтилган шахсий маълумотлар, ҳаётий воқеалар, бизнес маълумотлари, молиявий маълумотлар, психологик практикалар давомида очилган маълумотлар ва бошқа оммавий бўлмаган ахборотларни махфий сақлаши шарт.
7.3. Бошқа резидентнинг розилигисиз унинг шахсий ҳикояси, сўзлари, ёзишмалари ёки бошқа махфий маълумотларини ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар, ОАВ ёки бошқа манбаларда тарқатиш тақиқланади.
7.4. Бошқа резидентларнинг розилигисиз психологик практикалар, шахсий муҳокамалар ва махфий форматдаги учрашувларни аудио ёки видеога ёзиб олиш тақиқланади.
7.5. Резидент бошқа иштирокчиларнинг шахсий маълумотларидан реклама, сотув, оммавий тарқатиш ёки бошқа мақсадларда уларнинг розилигисиз фойдаланмаслиги шарт.
7.6. Мазкур бўлим талаблари Резидентнинг A CLUBдаги резидентлиги тугаганидан кейин ҳам амал қилади.
8. КЛУБ ҚОИДАЛАРИ ВА РЕЗИДЕНТЛИКНИ БЕКОР ҚИЛИШ
8.1. Ижрочи клубнинг хавфсиз, ҳурматга асосланган ва ишончли муҳитини сақлаш мақсадида Резидентдан клуб қоидаларига риоя этишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
8.2. Қуйидаги ҳолатларда Ижрочи Резидентни огоҳлантириш, унинг муайян тадбирда иштирокини чеклаш ёки жиддий/такрорий бузилишларда резидентлигини бекор қилиш ҳуқуқига эга:
— бошқа резидентларни ҳақорат қилиш, камситиш ёки таҳдид қилиш;
— бошқа резидентларнинг шахсий ёки махфий маълумотларини уларнинг розилигисиз тарқатиш;
— клубнинг ёпиқ материалларини учинчи шахсларга бериш;
— бошқа резидентларнинг розилигисиз ёпиқ учрашувларни аудио ёки видеога ёзиб олиш ва тарқатиш;
— клуб майдонларидан спам ёки бошқа резидентларга тизимли равишда мажбурий реклама юбориш учун фойдаланиш;
— Ижрочи, клуб командаси ёки бошқа резидентларга нисбатан такрорий равишда ҳурматсиз муносабатда бўлиш;
— ушбу Офертанинг муҳим шартларини такрорий ёки жиддий равишда бузиш.
8.3. Имкон бўлган ҳолларда Ижрочи аввал Резидентни қоидабузарлик ҳақида огоҳлантиради ва уни бартараф этишни талаб қилади.
Бошқа иштирокчилар хавфсизлиги, махфийлиги ёки ҳуқуқларига жиддий хавф туғдирадиган ҳолатларда Ижрочи олдиндан огоҳлантирмасдан тегишли чора кўриш ҳуқуқига эга.
9. РЕЗИДЕНТЛИКНИ БЕКОР ҚИЛИШ ВА ПУЛ МАБЛАҒЛАРИНИ ҚАЙТАРИШ
9.1. Резидент A CLUBга 3 ойлик резидентлик асосида қўшилган тақдирда, клуб дастури бошланган кундан бошлаб биринчи 7 (етти) календарь кун давомида резидентликни бекор қилиш ҳақида Ижрочига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
9.2. Бундай ҳолатда биринчи ой учун 10 000 000 (ўн миллион) сўм ушлаб қолинади, резидентлик учун тўланган маблағнинг қолган қисми Резидентга қайтарилади.
9.3. Биринчи 7 календарь кун ўтганидан кейин Резидентнинг шахсий ташаббуси билан клубдан чиқиши, тадбирларда қатнашмаслиги, клубнинг ёпиқ каналларидан чиқиши, бошқа шаҳар ёки давлатга кетиши, иш графиги ёки бошқа шахсий ҳолатлари сабабли резидентликдан фойдалана олмаслиги тўланган резидентлик ҳақини қайтариш учун асос бўлмайди.
9.4. Резидент муайян офлайн тадбир учун ташкилий харажатни тўлаган бўлса, мазкур тадбир бўйича тўловни қайтариш шартлари тадбир эълон қилинган вақтда алоҳида маълум қилиниши мумкин.
9.5. Агар муайян офлайн тадбир Ижрочи томонидан бекор қилинса, ушбу тадбир учун Резидентдан алоҳида олинган ташкилий харажатни қайтариш ёки бошқа тадбирга ўтказиш тартиби Ижрочи томонидан эълон қилинади.
9.6. Агар A CLUB мавсуми Ижрочи томонидан муддатидан олдин тўлиқ тўхтатилса, кўрсатилмаган хизматлар қисми бўйича ҳисоб-китоб амалдаги қонунчилик ва фактик кўрсатилган хизматлар ҳажмидан келиб чиқиб амалга оширилади.
10. НАТИЖА КАФОЛАТЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИК
10.1. A CLUB Резидентга муҳит, мулоқот, учрашувлар, экспертлар билан ишлаш ва ривожланиш имкониятларини тақдим этади.
10.2. Ижрочи Резидентнинг A CLUBда иштирок этиши натижасида муайян молиявий, бизнес, психологик, шахсий, касбий ёки бошқа аниқ натижага эришишини кафолатламайди.
10.3. Резидент клубда олинган маълумот, фикр, тавсия ва ёндашувларни ўз ҳаёти ёки фаолиятида қўллаш тўғрисида мустақил қарор қабул қилади.
10.4. Экспертлар ва таклиф этилган меҳмонлар томонидан билдирилган шахсий фикрлар ҳар доим ҳам Ижрочининг позициясини англатмайди.
10.5. A CLUB резидентлар ўртасида мулоқот ва нетворкинг имкониятини яратади, аммо Резидентлар ўртасида клуб доирасида ёки ундан ташқарида юзага келадиган шахсий келишувлар учун тараф ҳисобланмайди.
10.6. Резидентлар ўртасида тузилган бизнес битимлари, шериклик, инвестиция, қарз, олди-сотди, хизмат кўрсатиш ёки бошқа шахсий ва молиявий муносабатлар бўйича қарорларни Резидентлар мустақил қабул қиладилар.
Ижрочи бундай муносабатлардан келиб чиқадиган мажбуриятлар, зарарлар ёки низолар учун жавобгар ҳисобланмайди.
10.7. Ижрочи Telegram, Zoom, интернет-провайдерлар, тўлов тизимлари ёки Ижрочининг назоратидан ташқари бўлган бошқа учинчи шахс платформаларидаги вақтинчалик техник носозликлар учун жавобгар эмас.
11. ФОТО ВА ВИДЕО МАТЕРИАЛЛАР
11.1. A CLUBнинг айрим оммавий ва клуб тадбирларида Ижрочи томонидан фото ва видео съёмка амалга оширилиши мумкин.
11.2. Тадбирда расмий фото ёки видео съёмка амалга оширилиши ҳақида Резидентларга олдиндан хабар берилади.
11.3. Резидентнинг тасвиридан реклама ёки оммавий маркетинг материалларида индивидуал равишда фойдаланиш қонунчиликда талаб этиладиган ҳолларда унинг тегишли розилиги асосида амалга оширилади.
11.4. Махфий психологик практикалар ва шахсий характердаги ёпиқ муҳокамалар Ижрочи томонидан ҳам иштирокчилар олдиндан хабардор қилинмасдан тасвирга олинмайди.
12. ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК
12.1. A CLUB доирасида Ижрочи томонидан тақдим этилган оригинал матнлар, методик материаллар, презентациялар, видео ва аудио материаллар, дизайнлар ва бошқа интеллектуал фаолият натижалари тегишли ҳуқуқ эгасининг интеллектуал мулки ҳисобланади.
12.2. Резидентга ушбу материаллардан фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш ҳуқуқи берилади.
12.3. Ҳуқуқ эгасининг олдиндан ёзма розилигисиз материалларни тўлиқ ёки қисман нусхалаш, сотиш, қайта сотиш, учинчи шахсларга бериш, очиқ манбаларга жойлаштириш ёки улар асосида тижорат маҳсулоти яратиш тақиқланади.
12.4. Интеллектуал мулк ҳуқуқлари бузилган тақдирда жавобгарлик Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ белгиланади.
13. ШАХСГА ДОИР МАЪЛУМОТЛАР
13.1. Офертани акцепт қилиш орқали Резидент A CLUB резидентлигини расмийлаштириш ва хизматларни кўрсатиш учун зарур бўлган шахсга доир маълумотларини Ижрочи томонидан қонунчиликка мувофиқ қайта ишлашга розилик беради.
13.2. Қайта ишланиши мумкин бўлган маълумотларга, хизматни ташкил этиш учун зарур ҳажмда, исм ва фамилия, телефон рақами, электрон почта манзили ва Резидент томонидан ихтиёрий тақдим этилган бошқа маълумотлар кириши мумкин.
13.3. Ижрочи шахсга доир маълумотлардан A CLUB фаолиятини ташкил этиш, Резидент билан алоқа қилиш, тўловларни идентификация қилиш ва хизматларни кўрсатиш мақсадларида фойдаланади.
13.4. Ижрочи Резидентнинг шахсга доир маълумотларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ ҳимоя қилади.
14. ХАБАРНОМАЛАР ВА АЛОҚА
14.1. A CLUBга оид хабарлар сайт, Telegram-бот, ёпиқ Telegram канал ёки гуруҳ, электрон почта, телефон рақами ёки Ижрочи белгилаган бошқа расмий алоқа каналлари орқали юборилиши мумкин.
14.2. Резидент рўйхатдан ўтиш жараёнида тўғри алоқа маълумотларини тақдим этиш учун жавобгар.
14.3. Резидент клубнинг ташкилий хабарлари, жадвал ўзгаришлари, тадбирлар ва уларнинг ташкилий харажатлари ҳақидаги хабарларни мустақил кузатиб бориши лозим.
15. ФОРС-МАЖОР
15.1. Тарафлар ўз назоратидан ташқарида бўлган фавқулодда ва олдини олиб бўлмайдиган ҳолатлар сабабли мажбуриятларни бажара олмаганликлари учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликдан озод этилишлари мумкин.
15.2. Бундай ҳолатларга табиий офатлар, ёнғин, эпидемия, карантин чекловлари, ҳарбий ҳаракатлар, давлат органларининг тақиқловчи ёки чекловчи қарорлари ва Тарафлар назоратидан ташқари бошқа фавқулодда ҳолатлар кириши мумкин.
15.3. Форс-мажор туфайли муайян тадбир белгиланган вақтда ўтказилиши мумкин бўлмаса, Ижрочи уни бошқа санага кўчириш, форматини ўзгартириш ёки бошқа мос тадбир билан алмаштириш ҳуқуқига эга.
16. ОФЕРТАГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ
16.1. Ижрочи ушбу Офертага қонунчилик ва A CLUB фаолиятидаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.
16.2. Офертанинг янги таҳрири расмий сайтда эълон қилинган пайтдан бошлаб келгусидаги муносабатларга нисбатан амал қилади.
16.3. Резидент офертани акцепт қилган пайтда амал қилган унинг резидентлик қиймати ва асосий молиявий шартлари Ижрочи томонидан Резидентнинг розилигисиз унинг ҳолатини ёмонлаштирадиган тарзда ўзгартирилмайди.
17. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ
17.1. Ушбу Оферта ва A CLUB хизматлари билан боғлиқ низолар, биринчи навбатда, Тарафлар ўртасида музокара ва ёзма мурожаат орқали ҳал этилади.
17.2. Келишувга эришилмаган тақдирда низо Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида белгиланган тартибда ҳал этилади.
17.3. Ушбу Офертага Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги қўлланилади.
18. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
18.1. Ушбу Оферта Ижрочининг расмий веб-сайтида жойлаштирилган пайтдан бошлаб амал қилади.
18.2. Резидентлик учун тўловни амалга ошириш Резидент ушбу Оферта шартлари билан олдиндан танишгани ва уларни тўлиқ қабул қилганини тасдиқлайди.
18.3. Агар ушбу Офертанинг муайян банди қонунчиликка мувофиқ ҳақиқий эмас деб топилса, бу Офертанинг қолган қоидалари амал қилишига таъсир қилмайди.
18.4. Офертада назарда тутилмаган масалалар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ тартибга солинади.
19. ИЖРОЧИ РЕКВИЗИТЛАРИ
“QIZIL POMADA” МЧЖ
СТИР: 311696798
ОКЭД: 62090
Юридик манзил: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Салар МФЙ, Амир Темур шоҳкўчаси, 53-уй
Веб-сайт: ayolclub.uz
Телефон рақами: +998555005855