“Мен трансформацияси” мастермайнди
Бу учрашувда ўзига бўлган ишончни ошириш, ички низоларни бартараф этиш, потенциалини, миссиясини аниқлаш, ўзи билан гармонияда яшаш, қалб овозини эшитишни истаган, ўзини ўстириш, ривожлантиришни хоҳлаган клубимиз резидентлари бир даврада жамланишади. Клуб эксперти бошчилигида мастермайнд ўтказишади.
Сизда “мастермайнд нима?”, деган савол туғилдими? Мастермайнд бу – бир гуруҳ аёллар биргаликда ўтириб, ҳар бири ўз вазиятини айтадиган ва гуруҳ унга ечим, маслаҳат, қўллаб-қувватлаш берадиган учрашув.
Бу бир-бирига ёрдам берадиган клуб резидентлари доираси.
Бу — маслаҳат эмас, балки коллектив ақл, муҳаббат ва тажриба алмашинуви.
Ҳар ким:
— ўз саволини айтади
— гуруҳдан фикр олади
— ва бошқаларга ҳам фикр беради
“Бизнесда масштабга чиқиш ва даромадни ошириш” мастермайнди
Ўз бизнеси, сервис, сифат, бренди, даромадини масштабга чиқариш, қўрқувлардан халос бўлиш, тўғри ва содиқ жамоа қуриш, бизнесини системалаштириш, бизнес кризис пайтида хато ва камчиликлардан тўғри хулоса чиқариш, бир нечта бизнесни параллель ривожлантириш ва бир оқимга қўйиш бўйича бизнес эгалари бўлган аёллар билан учрашув. Бу мастермайндда қатнашиш учун бизнесингизнинг катта ёки кичиклигининг аҳамияти йўқ, сиз боғча эгаси, ўқув маркази, клиника, хусусий мактаб, салон раҳбари ёки онлайн бизнес эгаси бўлишингиз мумкин, муҳими, бу даврада янги контактлар алмашинуви ва бизнесга четдан назар солиш имкони бўлади.
“Эркак ва аёл муносабати” мастермайнди
Турмуш ўртоғи билан муносабатини янги даражага чиқаришни истаган, эркак билан гармонияда яшашни хоҳлаётган, аёллик бахтига эришишни, аёллик жозиба ва энергиясини оширишни истаган клуб резидентлари бир даврада учрашишади ва клуб эксперти бошчилигида мастермайнд ўтказишади.
“Боламиз билан муносабат” мастермайнди
Болангиз билан экологик муносабатда бўлиш, сепарацияни осонлаштириш, сизни эшитишлари ва уларни тушунишингиз, муваффақиятли фарзанд тарбияси, қиз ва ўғил тарбиясидаги ўзига хосликлар, болани зарарли ташқи муҳитдан асраш, яъни онгли оналик тажрибаси алмашинуви мастермайнди.
Ойда бир сиз кучли психолог эксперт бошчилигида айлана стол атрофида ўтириб, “A CLUB”нинг махсус психологик ўйинида қатнаша оласиз. Ўзингиз учун актуал мурожаат билан ўйинни бошлайсиз ва ўйин давомида ўз саволларингизга ўзингиз жавоб топасиз. Бу ўйин енгил форматда, шу билан бирга, чуқур психологик кучга эга ва фикрларни трансформациясига олиб келади.
“Психологик ўйин терапияси” практикаси
Тасаввур қилинг, табиат қўйнидасиз. Клубимизнинг лидер аёллари даврасида метафорик ассоциатив карталар билан ишлаяпсиз. Клуб профессионал психологи бошчилигида ўз саволларингизга ўзингиз картадаги суратлар орқали жавоб қидирасиз. Бу жуда қизиқарли ва чуқур психологик жараён, сизни ўзингиз билан таништиради ва онг остидаги блокларга назар солиш имконини беради.
*Ушу жонли учрашувларимиз бир ойда бир марта бўлади. Ўзингизга қизиқ йўналишда қатнашиш имкони бўлади.
*Жонли учрашувлар учун қўшимча тўловлар клуб резидентлиги суммасида инобатга олинмаган.
*Клуб резиденти бўлмаганлар жонли урашувларимизга кира олмайди.
*2026 йил февраль-июль программаси 2025 йил декабрьда тақдим этилади.