“МАСШТАБ”
A CLUB
“ДАРОМАД ВА БИЗНЕС МАСШТАБИ”
“ҚАЛБ МАСШТАБИ”
“ФИКР МАСШТАБИ”
3 ой — 3 босқичли трансформация йўли
“ФИКР МАСШТАБИ”
Биринчи ой
АПРЕЛЬ ОЙИ ДАСТУРИ
Фикрларингизни таҳлил қиласиз, уят, исботлаш, ички қўрқувлар ва чекловларни аниқлаб, улар устида босқичма-босқич ишлайсиз. Бу ойдан кейин сиз дунёга қўрқувларсиз, имкониятларга ва ўзингизга аввалгидек эмас, янги назар билан қарашни бошлайсиз.
Трансформациянинг бошланиши: сизни тўхтатаётган ва чегаралаётган фикрлар, қўрқувлар, ички тўсиқларни англай бошлайсиз. Мақсадларимизга эришишда бизни билим камлиги эмас, балки қўрқув, шубҳа ва ички ишончсизлик тўхтатади. Биринчи ойда айнан шу тўсиқларни енгишни ўрганамиз.
10 апрель
"A CLUB - масштаб" расман ўз фаолиятини бошлайди
Бу кун — янги босқичнинг бошланиши
11 апрель
Welcome Party | Клубнинг расмий очилиш маросими
Бу куни биз сиз билан танишамиз, ҳар бир аёл ўзини таништиради, клубга нега келгани ва кутувларини гапириб беради. Бу оқшомда сиз бошқа аёллар билан танишасиз ва вақт ўтиши билан бу танишувлар қалбан яқин алоқаларга айланади.

Бу оқшом Амира Рашидова сизни меҳмон қилади, чиройли дастурхон атрофида йиғиламиз ва қалбан яқин бўлишни бошлаймиз. Ўша куни оқ рангдаги энг чиройли ва ёрқин образингизда ташриф буюринг. Бу кечада сиз янги муҳитни нафақат кўрасиз, балки уни ҳис қиласиз.

Вақти: 17:00 — 22:00
15 апрель
Амира Рашидова билан масштабли онлайн эфири
Клуб асосчиси, ментор Амира Рашидова билан «Мен фикр масштабига тайёрманми?» мавзусида 3 соатлик чуқур сессия.

Вақти: 14:00 — 17:00
17 апрель
Mind and money breakfast*
Бу енгил ва самимий муҳит. Қаҳва устида ҳозирги нуқтангизни қайта кўриб чиқасиз. Халқаро тоифадаги бизнес коуч иштирокида:

  • фикрларингизни тартибга соласиз,
  • ички балансни тиклайсиз,
  • кейинги қадамларни аниқлайсиз.

Вақти: 10:00 — 13:00
18 апрель
Стратегик сессия*
Халқаро тоифадаги психолог-коуч билан бирга 4 соатлик иш жараёнида бизни масштабга чиқишдан чеклайдиган фикрлар билан ишлаймиз. Ўз саволларимизга жавоб топиш билан бирга аниқ ечимлар билан қайтамиз.

Вақти: 13:00 - 17:00гача
22 апрель
Онлайн практикум
Клубнинг бош психологи Паризода Кураҳмедова билан 3 соатлик онлайн учрашув ўтказилади

Метафорик ассоциатив карталар орқали чуқур онлайн разбор қиламиз. Масштабга чиқишимизга тўсқинлик қилаётган узоқ йиллик фикр ва шаблонлар билан ишлаймиз.

Вақти: 14:00 - 17:00
25 апрель
Генлар перезагрузкаси*
Масштабга чиқишимизга тўсқинлик қилаётган токсик муҳитни англаш вақти келди. Атрофимизда айнан кимлар бизга шундай таъсир ўтказаётганини аниқлаймиз ва бу муҳитдан қандай чиқиб кетишни ўрганамиз. Психогенетик мутахассис билан бирга ўтказиладиган учрашувда айнан шу мавзуда чуқур проработка олиб борамиз.

Вақти: 13:00-18:00 гача.

(Амира Рашидова тингловчи сифатида қатнашиш эҳтимоли бор)
27 апрель — 4 май
Шри-Ланка оролига ретрит саёҳати*
Амира Рашидова ва клуб резидентлари билан Шри Ланка оролини том маънода тўлиқ айланиб чиқишга қаратилган ретрит саёҳатимиз бўлади.

  • чой плантацияларига саёҳат қиламиз,
  • қадимий ибодатхоналарни зиёрат қиламиз,
  • илиқ океан бўйида дам оламиз,
  • осма кўприкдан эшиклари очиқ поездда унутилмас фотоссесия қиламиз. Шаршаралар, филлар, сариларни кийиб тук-тукларда бутун Шри Ланкани айланамиз.

Бу ички ҳолатни тиклаш, янги энергия билан тўлиш, чуқур проработкалар ва натижалар ретрити бўлади. (Ретритнинг батафсил дастури клуб бошланганидан кейин резидентларга алоҳида тақдим этилади).

Нархи: A CLUB масштаб резидентлари учун – 4000$, резидент бўлмаганлар учун эса 5000$

(Нарх ичига фақат халқаро авиачипта киритилмаган)
“ҚАЛБ МАСШТАБИ”
Бу ойда биз ички масштаб устида ишлаймиз. Ишонч, Аллоҳга таваккал қилиш, “Мен ўзим” программаларидан воз кечиш, аёллик энергиясини ошириш, бизнесни ва даромадни енгил ва осон кўринишда давом эттириш ва ривожлантириш мумкинлигини англаймиз.

Бу ой биз ички туйғуларимиз ва бизни тўхтатадиган, намоён бўлишимизга халақит берадиган кўникмалар устида ишлаймиз. Бир ойлик программа айнан шунга қаратилган бўлиб, ҳам онлайн, ҳам офлайн учрашувларда сиз ўз устингизда чуқур ишлайсиз ва ўзингизни таҳлил қиласиз
Иккинчи ой:
МАЙ ОЙИ ДАСТУРИ
1 май
Master mind*
Ўйин орқали фикрлар трансформациясини давом эттирамиз. Ички ҳолатимизни аниқлаймиз, ички сўровларимизни англаймиз ва кутилмаган вазиятларда ўзимизни қандай тутишимизни кузатамиз.

Психолог-коуч билан биргаликда 3 соат давомида қизиқарли ва фойдали жараён бўлиб ўтади
2 май
Жасорат трансформацияси*
A CLUB масштаб қизлари билан бирга тоғга йўл оламиз ва парапланда учиш тажрибасини бошдан кечирамиз. Экстремал шароитда ўзингизни бошқача ҳис қиласиз, қўрқув ва ички чекловларингиз билан юзма-юз келасиз. Энг муҳими — ҳаётингизга юқоридан қарашни ўрганасиз
6 май
Амира Рашидова билан савол-жавоб форматида онлайн эфир. Бу учрашувда бир ой давомида олган инсайтларингизни ўзаро бўлишасиз, тажрибаларингизни муҳокама қиласиз ва савол-жавоб орқали очиқ, самимий суҳбат олиб борасиз
9 май
INSIGHT CINEMA*
A CLUB масштаб резидентлари бирга йиғиламиз ва катта кинозални арендага оламиз. Ёпиқ форматда, фақат A CLUB масштаб резидентлари учун махсус кино кечаси ўтказилади. Мазали попкорн еб, психологик разбор учун танланган фильмни томоша қиламиз.

Фильмдан кейин эса бирга кечки овқат қиламиз ва кўрилган фильмни чуқур психологик таҳлил қиламиз, фикрларимиз ва инсайтларимизни ўзаро бўлишамиз.

(Амира Рашидова қатнашиш эҳтимоли бор)
13 май
Амира Рашидова билан масштабли онлайн эфир
“Қалб масштаби нима?” мавзусида 3 соатлик онлайн сессия.

Вақти 14:00-17:00
15–16 май
Баланс ретрити*
A CLUB масштаб резидентлари учун тоғдаги махсус ретрит*

Бу ретрит аёллик энергиясини ошириш ва ички ҳолатни тиклашга қаратилган бўлиб, ёпиқ ва хавфсиз муҳитда ўтказилади. Икки кун давомида сиз билан:

  • Энергопрактиклар, йога мутахассислари, тўғри нафас олиш тренери, михтерапияси бўйича экспертлар бўлишади.
  • Танадаги блокларни аниқлаш, аёллик энергиясини ошириш амалиётларида иштирок этасиз
  • Кучли перезагрузка ва релакс учун практикалар

Бу ретрит нафақат дам олиш, балки ўзингизни қайта ҳис қилиш, аёллик табиатига яқинлашиш ва ички энергияни тўлдириш имкониятидир. Айнан шу ерда сиз аёллик ва бизнес ўртасидаги балансни қандай сақлашни амалда ўрганасиз. Бу учрашув сизга янги ҳолат, енгиллик ва ички куч беради.

(Амира Рашидова ушбу ретритда қатнашмайди)
20 май
Онлайн практикум
Психолог Паризода Кураҳмедова билан метафорик ассоциатив карталар орқали ўз ҳолатимизни таҳлил қиламиз ва ички саволларимизга жавоб топамиз.

  • Вақти 14:00-17:00
23 май
POWER OF VOICE*
“Бизни эшитишлари ва бизга эргашишлари учун қандай гапириш керак?” мавзусида тренинг сессия*

Аёллик жозибасини сақлаган ҳолда, хотиржам ва майин овозда таъсирли гапиришни ўрганамиз. Шунингдек, саҳнада ўзини тутиш, раҳбар образи, аёл образи, бренд образларини таҳлил қиламиз. Иккита кучли экспертлар билан бирга кун давомида амалиётда ишлаймиз.

(Амира Рашидова тингловчи сифатида қатнашиш эҳтимоли бор)

11:00 — 17:00
25 май
Амира Рашидова билан савол-жавоб форматида онлайн эфир
27 май — 7 июнь
A CLUB МАСШТАБ нинг иккинчи ретрити*
Бу сафар Амира Рашидова ва сиз билан бирга тўртта давлатга саёҳат қиламиз: ЖАР, Намибия, Замбия ва Зимбабве.

Жанубий Африкада — Кейптаунга борамиз, океан бўйида пингвинларни кўрамиз, дунёдаги энг жанубий ва Африка давлатлари орасида энг илғор, ривожланган мамлакат атмосферасини ҳис қиламиз.

Намибияда — дунёдаги энг гўзал саҳролардан бири бўлган Намиб саҳросини кўрамиз, тош қотган дарахтлар ҳудудига борамиз ва Атлантик океани қирғоқларида табиатнинг ҳақиқий кучини ҳис қиламиз, практикалар ўтамиз.

Замбия ва Зимбабведа эса — дунёдаги 7 табиат мўъжизасидан бири бўлган Виктория шаршарасини томоша қиламиз. Унинг маҳобати ва масштаби сизга ҳақиқий “масштаб” нималигини ҳис қилдиради.

Бу ретрит — шунчаки саёҳат эмас. Бу — масштабни ўз кўзингиз билан кўриш ва ҳис қилиш тажрибаси. Ретритнинг батафсил дастури ва нархи A CLUB масштаб резидентлари учун алоҳида тақдим этилади.

Бу ретритга жами 15 та жой ажратилган
29 май
Психоразбор:
аёл архетиплари*
Аёл архетипи нима? Сизда қайси архетиплар яшайди? Улар ҳаётингизга қандай таъсир қиляпти? Бу саволларга психолог билан биргаликда жавоб топамиз ва ўз ички ролларимизни чуқурроқ англаймиз
30 май
Soul therapy*
Ички масштабни ҳис қилиш учун аёл ўз ички потенциалини кенгайтириши керак, ўзига, фикрига ва танасига кенгайиш имконини бериши лозим. Бу куни биз айнан шунинг устида ишлаймиз
“ДАРОМАД ВА
БИЗНЕС МАСШТАБИ”
Бу ойда сиз билан бир муҳитда бўлган аёлларнинг реал тажрибасини, каръераси, бизнеси ва даромадини кенгайтириш учун қандай қарорлар қабул қилаётгани, қанақа йўлларни босиб ўтганини кўрасиз, эшитасиз ва тажриба оласиз. Тўғри муҳит бизнесингизга янги нигоҳ билан боқишни, аввал оддий кўринган нарсалар ортидаги имкониятларни сезишни, янги ғояларни амалга оширишга куч ва ички ишончни топишни ўргатади.

Трансформация йўлининг якуний босқичида қийматингизни англаб, давраларда ўзингизни қандай тақдим қилишни ўрганасиз, катта пулни топиш “қийин” деган программадан воз кечиб, нетворкинг ва янги ғояларни ҳаётингизга олиб кирасиз.
Учинчи ой
ИЮНЬ-ИЮЛЬ ОЙИ ДАСТУРИ
6 июнь
INSIGHT CINEMA*
"A CLUB - Масштаб" резидентлари билан бирга катта кинотеатрни арендага оламиз ва ички масштабни кенгайтирадиган махсус фильмни биргаликда томоша қиламиз. Фильмдан сўнг эса салқин ва хотиржам муҳитдаги чиройли ресторанда бирга кечки овқат қиламиз ва қалбдошлар даврасида фильмни психологик жиҳатдан таҳлил қиламиз
10 июнь
Амира Рашидова билан масштабли онлайн эфири
“Бизнес ва даромад аудити” мавзусида чуқур таҳлил ва савол жавоблар қиламиз
12-13 июнь
A CLUB МАСШТАБ
БИЗНЕСДАГИ АЁЛЛАР САММИТИ*
Бу икки кунлик саммитда сизлар билан биргаликда бизнесни янги босқичга олиб чиқиш учун муҳим йўналишлар устида ишлаймиз.Саммит давомида қуйидаги мавзулар қамраб олинади:

  • Бизнесни янги даврга мос тизимлаштириш
  • Ходимларни тўғри бошқариш ва KPI тизимини тўғри жорий этиш
  • Сотувни ошириш стратегиялари ва янги инструментлар
  • Компанияда раҳбар роли ва унга зарур скиллар
  • Пул ва масштаб қўрқуви
  • Аёллик ва бизнес ўртасидаги баланс

Бу жараёнда сиз Ўзбекистонаги энг кучли мутаҳассислардан нафақат билим оласиз, балки реал кейслар орқали амалда ўз бизнесингизга қўллаш учун аниқ ечимлар оласиз. Саммитда бизнес эгалари, бизнес-коучлар таклиф этилади. Бу саммит — янги фикр, янги масштаб ва янги имкониятлар нуқтаси бўлади.

Вақти 10:00 – 17:00гача икки кун давомида

(Амира Рашидова ушбу саммитда тингловчи бўлиб қатнашиш эҳтимоли бор)
17 июнь
Онлайн Практикум
“Пул билан боғлиқ чекловлар ва комфорт зонасидан чиқиш” мавзусида

Психолог Паризод Кураҳмедова билан метафорик ассоциатив карталар орқали ишлаймиз
20 июнь
Mind and money breakfast*
A CLUB масштаб резидентлари бирга йиғилиб, самимий муҳитда бизнес тажрибалари билан ўзаро бўлишишади. Бу муҳитда биз бир-биримизга яқинмиз ва мағлубиятлар ҳақида қўрқмасдан гапирамиз, чунки бу — ўсишнинг бир қисми эканини яхши тушунамиз
26 июнь
Master mind*
Бу куни резидентлар билан биргаликда пул билан боғлиқ чекловчи фикрлар ва қўрқувлардан чиқиш учун махсус психологик ўйин ўйнаймиз
27 июнь
Бизнес-коуч билан биргаликда бизнес-тренинг*
Бу учрашувда сиз 100 та даромад манбаини топасиз, молиявий “полоток”ни ёриб чиқасиз, чекни ва ўз нархингизни қўрқувсиз оширишни ўрганасиз.

Бу тренинг давомида ҳар бир резидент ўзининг молиявий ҳолатини қайта кўриб чиқади ва аниқ ўсиш нуқталарини топади.

Вақти: 11:00-16:00 гача
4 июль
БРЕНД КОД жонли форум Амира Рашидова билан*
Амира Рашидова — Ўзбекистондаги энг кучли медиапродюсерлардан бири. «Darakchi», «Sevimli», «Qizil Pomada», «A CLUB» каби йирик брендлар асосчиси. Миллионлаб аудиторияга эга. У медиа, контент ва шахсий брендни нолдан қуриб, масштабга олиб чиққан инсон. Бу форумда у шахсан ўзи сиз билан ишлайди.

Кун давомида сиз:

  •  шахсий брендингизни қандай қуришни
  • уни қандай тез ўсишга олиб чиқишни
  • аудиторияни қандай жалб қилишни амалда ўрганасиз.

Вақти 11:00- 17:00 гача
10 июль
A CLUB МАСШТАБ
GALA PARTY*
Бу кеча — шунчаки якуний учрашув эмас. Кеча давомида биз бирга рақсга тушамиз, самимий суҳбатлар қиламиз ва ўз трансформациямизни чиройли тарзда нишонлаймиз. Бу кеча — якун эмас. Бу — сиз учун янги ҳаёт, янги босқич ва янги имкониятлар эшиги
25.000.000 сўм
"A CLUB" МАСШТАБ
3 ойлик резидентлик баҳоси

* Диққат! *


1. Жонли учрашувлар ва ретритлар учун қўшимча тўловлар клуб резидентлиги суммасига киритилмаган.
2. Барча жонли тадбирлар алоҳида тўлов асосида амалга оширилади.
3. Клуб резиденти бўлмаганлар жонли учрашувларда қатнашиш имконига эга эмас.
4. Жонли тадбирларда қатнашиш клуб резидентлари учун ихтиёрий ҳисобланади.
A CLUB - МАСШТАБ
Трансформация бошланмоқда...
0%
Трансформация бошланмоқда...