“ДАРОМАД ВА БИЗНЕС МАСШТАБИ”
Офлайн тадбирларда фикр масштаби бўйича учрашувлар бўлади. Унда сиз аёллар билан танишасиз, пикниклар уюштириб, кинолар кўриб, нонушталарда кўришиб, ҳар гал аниқ мавзу яъни сизни чегараловчи ва чекловчи фикрларингиз устида чуқур ишлайсиз
Бу ой ўтган икки ойлик натижа устида қурилади. Фикр ва ҳиссиётлар билан ишлаб, сиз даромад ҳамда бизнесни осон масштаблаштириш формуласига келасиз. Клубдошлар даврасида уларнинг бизнесдаги муваффақияти ва тажрибасини эшитасиз, ўзингизнинг фикрларингиз билан бўлишасиз ва ўз ишингизда бу билимларни синашни бошлайсиз. Қобилиятларингиз, кучли томонингизни тўғри баҳолаш ва монетизация қилишни ўрганасиз
Бу ой биз ички масштаб билан ишлаймиз. 30 кун эмоционал ҳолат, ҳиссиётлар, ишонч ва Яратганга таваккал қилиш ҳақида бўлади.
Биз кучли аёлларда кузатиладиган “мен ўзим”, “мен бўлмасам ким қилади?”, “ҳаммасига ўзим масъулман” каби принципда яшашни камайтириб, ишонч, енгиллик, осон энергиялар асосида яшашни бошлаймиз.
Махсус программа асосида экспертлар билан турли форматларда: ички баланс, масштабнинг янги ҳиссини туйиш ва катта даромад бу “оғир меҳнат” эмаслиги ҳақида учрашувлар бўлади
Биз айнан шу мавзу устида 30 кун ишлаймиз. Ҳам онлайн, ҳам офлайнда фикрни кенгайтириш, установкалар ва чекловчи программаларни аниқлаймиз.
Шу уч ой ичида катта САЁҲАТ-РЕТРИТимиз бўлади. Жанубий Африка Республикаси, Намибия, Замбия ва Зимбабве мамлакатларига 27.05.2026 - 07.06.2026 гача катта саёҳатда бўламиз.
A CLUB «МАСШТАБ»
ким учун?
Муваффақиятли ва дунёқараши ўзига мос келадиган аёллар даврасида бўлишни истовчилар учун
Тадбиркор аёллар, турли йўналишдаги мутахассислар
Даромади, бизнеси имкониятларини катталаштирмоқчи бўлганлар учун
Фикрлаш масштабини кенгайтириб, янги даражага интилувчилар учун
“A CLUB” бу — 3 ойлик ҳаёт тарзи. У янги энергия, янги муҳит, янги давра, янги масштаб ва янги СИЗ